Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

тайёрлаб қўйгани ўз-ўзидан аён. Ҳа, пешволарнинг азоби тобеларнинг азобидан ҳам қаттиқроқ бўлиши, уларнинг оқибати тобеларнинг оқибатидан ҳам аянчлироқ бўлиши аниқ. Ўз тобеларини ҳалокатга бошлаган пешволарнинг аҳволи мана шу. Улар қиёмат кунида худди Фиръавнга ўхшаб, тобеларидан олдин ўзлари дўзахга кирадилар.


إِلَى فِرْعَوْنَ وَمَلَئِهِ فَاتَّبَعُواْ أَمْرَ فِرْعَوْنَ وَمَا أَمْرُ فِرْعَوْنَ بِرَشِيدٍ * يَقْدُمُ قَوْمَهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ فَأَوْرَدَهُمُ النَّارَ وَبِئْسَ الْوِرْدُ الْمَوْرُودُ
– „Фирҳавн ва унинг одамларига (Мусони пайғамбар қилиб юборганимизда) улар Фирҳавннинг амрига бўйсундилар. Ҳолбуки, Фирҳавннинг амри тўғри эмасдир. У (Фирҳавн) қиёмат кунида ўз қавмини бошлаб бориб дўзахга туширур. У тушиладиган энг ёмон жойдир!“. [11:97-98]


Бу оятларда асосий эътибор тобеларгагина қаратилаётган экан, бунда бир улуғ ҳикмат бор, албатта. Бу иш айрим тобелардаги бизда гуноҳ йўқ, ҳаммасига ўша пешволар жавоб беришади, деган ўйнинг нотўғрилигини кўрсатади. Оятлар тобелар ҳам гуноҳкор бўлишларини, улар ҳам дўзахийлар қаторидан жой олишларини, уларнинг ҳам оқибати ўта аянчли бўлишини баён қиляпти.
Оятлар Аллоҳ томонидан куфрбошиларга эргашаётганларга қаратилган баёндир. Уларда шундай дейиляпти: Бу пешволар сизларни жарликка олиб боради, қиёмат кунида улар сизлардан тонади, сизларнинг ҳеч қандай гуноҳларингизни кўтара олмайди, аксинча сизларни дўзахга итаради.

@ @ @

 

يَا أَيُّهَا النَّاسُ كُلُواْ مِمَّا فِي الأَرْضِ حَلاَلاً طَيِّباً وَلاَ تَتَّبِعُواْ خُطُوَاتِ الشَّيْطَانِ إِنَّهُ لَكُمْ عَدُوٌّ مُّبِينٌ * إِنَّمَا يَأْمُرُكُمْ بِالسُّوءِ وَالْفَحْشَاء وَأَن تَقُولُواْ عَلَى اللّهِ مَا لاَ تَعْلَمُونَ * وَإِذَا قِيلَ لَهُمُ اتَّبِعُوا مَا أَنزَلَ اللّهُ قَالُواْ بَلْ نَتَّبِعُ مَا أَلْفَيْنَا عَلَيْهِ آبَاءنَا أَوَلَوْ كَانَ آبَاؤُهُمْ لاَ يَعْقِلُونَ شَيْئاً وَلاَ يَهْتَدُونَ * وَمَثَلُ الَّذِينَ كَفَرُواْ كَمَثَلِ الَّذِي يَنْعِقُ بِمَا لاَ يَسْمَعُ إِلاَّ دُعَاء وَنِدَاء صُمٌّ بُكْمٌ عُمْيٌ فَهُمْ لاَ يَعْقِلُونَ * يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ كُلُواْ مِن طَيِّبَاتِ مَا رَزَقْنَاكُمْ وَاشْكُرُواْ لِلّهِ إِن كُنتُمْ إِيَّاهُ تَعْبُدُونَ * إِنَّمَا حَرَّمَ عَلَيْكُمُ الْمَيْتَةَ وَالدَّمَ وَلَحْمَ الْخِنزِيرِ وَمَا أُهِلَّ بِهِ لِغَيْرِ اللّهِ فَمَنِ اضْطُرَّ غَيْرَ بَاغٍ وَلاَ عَادٍ فَلا إِثْمَ عَلَيْهِ إِنَّ اللّهَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ

– „168. Эй одамлар, ердаги ҳалол-пок нарсалардан енглар ва шайтоннинг изидан эргашманглар! Шубҳасиз, у сизларнинг очиқ душманингиздир. 169. У сизларни фақат ёмонлик ва бузуқликка ва Аллоҳ шаънига билмаган нарсаларингизни гапиришга буюради, холос. 170. Қачон (мушрикларга): «Аллоҳ нозил қилган ҳукмларга бўйсунингиз, дейилса, улар: «Йўқ, биз оталаримизни қандай йўлда

 

72-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208